Жорий йилнинг 17—27 апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аёллар ва эркаклар ўртасида 10 та вазн тоифаси бўйича медаллар учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Бокс федерацияси томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Қайд этиш жоиз, мазкур Осиё чемпионатида профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган уч нафар ўзбекистонлик боксчи: Исроил Мадримов, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчилар 1995 йилдан бошлаб қитъа биринчилигида қатнашиб келади. Терма жамоа 2017 йилги Осиё чемпионатида 10 та вазнинг 9 тасида олтин медалга эга чиқиб рекорд ўрнатганди.

Мазкур мусобақага Ўзбекистон делегацияси қуйидаги таркибда йўл олади:

Эркаклар:

  1. Нодиржон Мирзаҳмедов (- 49 кг)
  2. Ҳасанбой Дўсматов (- 52 кг)
  3. Миразизбек Мирзаҳалилов (- 56 кг)
  4. Шукуржон Раҳимов (- 60 кг)
  5. Шунқор Абдурасулов (- 64 кг)
  6. Бобоусмон Ботуров (- 69 кг)
  7. Исроил Мадримов (- 75 кг)
  8. Дилшодбек Рўзматов (- 81 кг)
  9. Санжар Турсунов (- 91 кг)
  10. Баҳодир Жалолов (+ 91 кг)

Аёллар:

  1. Фотима Турсунбоева (- 48 кг)
  2. Фарангиз Ҳошимова (- 51 кг)
  3. Турсуной Раҳимова (- 54 кг)
  4. Ёдгорой Мирзаева (- 57 кг)
  5. Райхона Қодирова (- 60 кг)
  6. Мафтуна Мелиева (- 64 кг)
  7. Шаҳноза Юнусова (- 69 кг)
  8. Мавлуда Мавлонова (- 75 кг)
  9. Эъзоза Мелиева (- 81 кг).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!