Икки ой олдин лавозимни эгаллаган Судан бош вазири Муҳаммад Тоҳир Ииля Хартумда ҳибсга олинган, дея хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, президент Омар ал-Башир атрофидаги ҳозирги ва собиқ амалдорлардан иборат 100 дан ортиқ киши қўлга олинган. Уларнинг орасида президент гвардияси раҳбари, собиқ мудофаа вазири Абдул Раҳим Муҳаммад Ҳусайн, ҳукмрон «Миллий конгресс» партияси раҳбари Аҳмад Ҳорун ва Судан собиқ вице-президент Али Усмон Тоҳа ҳам бор.
Омар ал-Баширнинг қаердалиги ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Айрим маълумотларга кўра, у мамлакатда давлат тўнтарилишини амалга оширган ҳарбийлар томонидан уй қамоғига олинган.
Айрим маълумотларга кўра, у мамлакатни тарк этган. Шу билан бирга унинг самолёти чоршанба куни кечқурун Ал-Башир қўшни давлатларидан бирига учишга ҳаракат қилган вақтда Хартум аэропортида қўлга олингани ҳақида маълумотлар ҳам бор.
Армиядан муҳим баёнот кутилмоқда, бироқ ҳозирча у кечикмоқда ва баъзи маълумотларга кўра, бунинг сабаби мамлакатдаги ўтиш даври кенгашига ким бошчилик қилиши борасидаги ноаниқлик ҳукм сурмоқда.
Изоҳ (0)