• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    МОМИҲД иштирокчи-давлатлари Тошкентда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

    Тошкент шаҳрида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида (МОМИҲД) Энергетика секторини мувофиқлаштириш қўмитасининг (ЭСМҚ) 29-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Делегатларни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев, Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти директори Ашок Бхаргава қутлади.

    Тадбир доирасида МОМИҲДга аъзо мамлакатларда давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, МОМИҲД энергетика секторининг ўрта муддатли тезкор стратегияси ҳамда минтақавий савдо ва сармоявий лойиҳаларга бағишланган сессиялар ўтказилди.

    Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилиш стратегияси, МОМИҲД доирасида энергетика тизимига оид инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва энергетика соҳасидаги давлат-хусусий шериклик тизимини амалга ошириш имкониятларига бағишланган маърузалар билан танишди.

    Тадбирда МОМИҲД давлатларида қуёш энергетикасини ривожлантиришга бағишланган алоҳида сессия ўтказилди. Халқаро қуёш энергияси институти вакили Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергияни ривожлантириш бўйича тақдимот қилди. Шунингдек, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари делегатлари қайта тикланадиган энергия соҳаси бўйича лойиҳалар амалга оширилишда ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

    Навбатдаги сессия МОМИҲД мамлакатларида кичик гидроэлектрстанцияларни ривожлантириш масалаларига бағишланди. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари вакиллари кичик гидро лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳам ўзаро фикр алмашди.

    Делегатлар, шунингдек, МОМИҲД Энергетика сектори мувофиқлаштириш қўмитасининг 2019 йил учун мўлжалланган иш режасини муҳокама этди. Ўзбекистон номидан йиғилиш қатнашчилари жорий йилнинг 15—17 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Энергетика, энергия тежаш ва муқобил энергия манбалари - Power Uzbekistan 2019» халқаро кўргазмасига таклиф этилди.

    Қайд этиш керакки, Марказий Осиёда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш дастури Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) ташаббуси билан 1997 йилда жорий этилган. Дастурнинг мақсади минтақавий ва кўп томонлама, жумладан, энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш орқали Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришдан иборат.

    МОМИҲД юридик мақомга эга ташкилот ҳисобланмайди ва бу норасмий дастур бўлиб, барча, жумладан, дастурни янги иштирокчилар ҳисобидан кенгайтириш масалалари томонларнинг розилиги билан амалга оширилади.

    Бугунги кунда МОМИҲД ишида минтақанинг 11 мамлакати - Ўзбекистон, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Афғонистон, (2005 йилдан), Покистон, Туркманистон (2010 йилдан) ва Грузия (2016 йилдан), шунингдек, халқаро донор ташкилотлар: ОТБ, Жаҳон банки, ЕТТБ, ХВФ, БМТ Тараққиёт дастури, Ислом тараққиёт банки иштирок этмоқда.

    11.04.2019, 18:43   Изоҳ (0)   9164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Мажбурий ижро бюроси тадбиркорнинг қарзини ундириб берди

    11.04.2019, 18:40

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Бошқирдистон бош вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди 

    11.04.2019, 18:32

    Ўзбекистон делегацияси АҚШдаги инсон капитали лойиҳаси халқаро форумида иштирок этмоқда

    11.04.2019, 18:21

    Ўзбекистон Бош вазири ҳудудларда сайёр мажлислар ўтказади

    11.04.2019, 18:15

    Исломбек Тўлаганов жазосининг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди

    11.04.2019, 17:27

    ТИВ Хитойга келин бўлиб зулмга учраётган ўзбекистонлик қизлар ҳақида ахборот берди

    11.04.2019, 17:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55

    “Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 9 август, 21:25

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва халқини тарихий воқеа билан қутлади

    Ўзбекистон | 9 август, 20:59

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Гўзаллик | 9 август, 20:55

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг энг яхши романтик комедиялари

    Кино | 9 август, 19:55

    Шавкат Мирзиёев қурувчиларни касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон | 9 август, 19:47

    “Энди президентликка номзодимни қўймайман” — Беларусь президенти

    Дунё | 9 август, 19:35

    “Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

    Спорт | 9 август, 19:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.