Россиянинг Томск божхона хизмати мамлакат ФХХ минтақавий бошқармаси ва транспорт полицияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонга контрабанда йўли билан ёғоч маҳсулотларини олиб киришга бўлган уринишнинг олдини олди, бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
«Томск компанияси Ўзбекистонга ёғоч материалларини декларация қилишда божхонага сохта шартномалар, уларга қўшимча битимлар ва арралаш тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этган. Ҳужжатларни директорнинг ўзи тайёрлаган, бироқ шартномада кўрсатилган Ўзбекистон фуқароси уларни имзоламаган ва ёғоч маҳсулотларини олмаган», — дейилади божхона хабарида.
Шундай қилиб компания 2 минг 391,58 метр куб бўлган умумий қиймати 11 миллион рублдан зиёд ёғоч материалларини ноқонуний экспорт қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, компания ҳужжатлари мусодара этилган.
Изоҳ (0)