Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги турар-жойлардан бирининг хонадонида табиий газ билан тўлдирилган ҳаво шарлари ёрилиб кетди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ. Газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида 16 ёшли қиз куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилди.
Аниқланишича, хонадонда 25 та ҳаво шари бўлган. Туғилган кун зиёфати чоғида устидаги шамлари ёқилган торт ёнида табиий газ билан тўлдирилган шар ёрилиб кетган.
Қизларнинг айтишича, улар шарларни интернетдаги эълон бўйича сотиб олган. Айни пайтда текширув олиб борилмоқда.
ИИББ ҳаво шарларини сотиб олишда ва улардан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга, шарлар табиий газ эмас, гелий билан тўлдирилганига ишонч ҳосил қилишга чақирди.
Изоҳ (0)