Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, «Мфонд» жамоат хайрия фонди ва бир қанча ташкилотлар билан ҳамкорликда АҚШда китоб йиғиш акцияси бошланди. Бу ҳақда акция ташаббускори Нур Парпиев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
«Ўзбекистондаги ўқувчиларга китоб юбориш мақсадида АҚШда яшаётган ватандошлар уйларида, иш жойларида қўйингки ишлатилмаётган китоблари бўлса бизга юборишларини илтимос қиламиз», – деб ёзган Нур Парпиев Facebook’даги саҳифасида.
Маълум қилинишича, айни пайтда йиғилган китобларни Uzbekistan Airways орқали бепул Ўзбекистонга етказиш йўлга қўйилмоқда.
Изоҳ (0)