Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари Авиация хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда «Тилла камар» операциясини фош этди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
«Яшил йўлак»дан ўтиб, Тошкент—Деҳли йўналиши бўйича учиб кетишга шайланаётган А.А.нинг ҳатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Холислар иштирокида текширувдан ўтказилганда ушбу фуқаро камарининг ўтказгичи тилладан ясалиб, божхоначилар пайқамаслиги учун қора рангга бўялгани маълум бўлди. Уддабурон фуқаро бу билан кифояланмай, оёқ кийимлари ичига ҳам тилла яширгани аниқланди.
А.А.дан олинган ашёвий далилларнинг вазни 200 граммни ташкил этиб, умумий қиймати 59 миллион сўмга тенглиги билдирилмоқда.
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)