2018 йилда Россияга кўчиб ўтиш дастури 8 минг нафар ўзбекистонликни қамраб олди. Бу ҳақда Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси консуллик бўлими мудири Иван Фетисов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«2018 йилда Россия элчихонасига кўчиб ўтиш бўйича дастурида иштирок этиш юзасидан 3,8 минг талабнома келиб тушди. Бу имкониятдан фойдаланиши мумкин бўлганлар сони талабгорларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8 минг кишини ташкил этади», — деди Фетисов.
Ўзбекистонликлар кўчиб ўтишга энг кўп қизиқиш билдираётган Россия ҳудудлари қаторида Воронеж, Липецк ва Тула вилоятлари келтирилган.
Изоҳ (0)