• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанддаги «пахта иши»: Прокурор 8 йил қамоқ жазоси сўраган директорни судья нега озодликка чиқариб юборди?

    «Дарё» тахририятига Оқдарё туманида яшовчи фуқаро Бахран Алланов мурожаат қилди. Мурожаатда 2017 йилнинг пахта ҳосили мавсумида «Янгиқўрғон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти директори Тўхтамурод Элмуродов, завод қошидаги пахта қабул қилиш маскани 2-ҳудуд (зона) товаршуноси Мўмин Тўраев, ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари Шавкат Аманов, корхона бош муҳандиси Баҳодир Умиров ҳамда техник назорат бўлими бошлиғи Тўлқин Тошпўлатов, корхона бош иқтисодчиси Отабек Пардаев, тайёр маҳсулотлар бўлими бошлиғи Боҳодир Файзиев, тола товаршуноси Фахриддин Норқуловлар томонидан талон-тарож қилинган пахта маҳсулотлари учун ўғли Жасур Абдуллаев ноқонуний тарзда айбланиб, қамоқда ўтирганлигини баён этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2018 йилнинг 25 октябрь куни бўлиб ўтган суд ҳукмининг баённомаси ва тергов ҳужжатларида 2017 йилнинг пахта ҳосили мавсумида «Янгиқўрғон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти директори Тўхтамурод Элмуродов мансабдор шахс бўла туриб, ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, уни суистеъмол қилиш натижасида 2017 йилги пахта мавсуми давомида фермер хўжаликлари етиштирган пахта хом ашёсини ўзлаштириш ва растата йўли билан талон-тарож қилинганлиги қайд этилган.

    Тўхтамурод Элмуродов қабул қилинган пахта хом ашёсини тўлиғича қайта ишлашга йўналтириш ўрнига, юқори турувчи раҳбарлар олдида сохта обрў орттириш мақсадида, қўл остидаги ходимларига пахта қабул қилиш масканларидан пахта хом ашёсини фермер хўжаликларидан қабул қилиб олинган ифлослик ва намлик кўрсатгичлари асосида қабул қилиб олишни буйруқ берган.

    Оқибатда завод қошидаги пахта қабул қилиш маскани 2-ҳудуд (зона) товаршуноси Мўмин Тўраев томонидан қиймати 604 миллион 973 минг 300 сўмлик 1177,3 тонна, «Ўзбекистон» пахта қабул қилиш маскани 2-ҳудуд (зона) товаршуноси Жасур Абдуллаев томонидан қиймати 550 миллион 824 минг 200 сўмлик 396,5 тонна, «Даҳбет» пахта қабул қилиш маскани 2-ҳудуд (зона) товаршуноси Муҳиддин Ражабов томонидан қиймати 243 миллион 276 минг 700 сўмлик 475,2 тонна ҳамда «Оқдарё» пахта қабул қилиш маскани 2-ҳудуд (зона) товаршуноси Умиджон Қаршиев томонидан қиймати 410 миллион 068 минг сўмлик 403,6 тонна, умумий ҳисобда 1 миллиард 809 миллион 142 минг 200 сўмга тенг бўлган 2452,6 тонна пахта хом ашёси талон-тарож қилиниб давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги айтиб ўтилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бироқ Жиноят ишлари бўйича Самарванд вилоят суди судьяси Ўткир Мамадалиевнинг 2018 йил 25 октябрь куни чиқарган ҳукмига кўра «Янгиқўрғон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти директори Тўхтамурод Элмуродов Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а, в, г» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а» банди ва 209-моддаси 2-қисми «а» бандидан назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уч йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг 487 баробари миқдорида жарима жазоси қўллаган ҳолда суд залидан озод қилинган.

    Пахтани ўзлаштириш билан боғлиқ жинояти учун суд томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган Мўминжон Тўраевга 10 миллион сўм жарима ва 1 йил 10 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, Мухуддин Ражабовга эса 2 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Суд Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган Одилжон Норбоевни 120 соат мажбурий жамоат ишларига жалб қилган бўлса, Маъруфжон Раббимов 140 соат мажбурий жамоат ишларига жалб қилинган. Шунингдек, худди шу модда бўйича айбдор деб топилган Фурқат Холматовга эса 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш бўйича ҳукм чиқарилган.

    Мазкур жиноят ишида айбли деб топилган Жасур Абдуллаев Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисм «а» банди ва 28, 209-моддаси 1-қисмида айбли деб топилиб, 5 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бундан ташқари суд томонидан Жасур Абдуллаевдан 550 миллион 824 минг сўм зарар ундирилиши белгиланган.

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг мазкур иш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан терговга тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиш олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 9 февраль куни Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан пахтани ўзлаштириш билан боғлиқ жиноят ишини қўзғатиш ва иш юритувга қабул қилиш бўйича Ф-1№22-рақам билан қайд этилган ҳужжатларда «Янгиқўрғон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти ва унинг филиалларидаги масъул ходимлари ўзаро келишган ҳолда жиноят ишини содир этганлиги аниқланган.

    Хусусан, тергов жараёнида «Даҳбет» пахта қабул қилиш пунктида 2-ҳудуд (зона) товаршуноси Муҳиддин Ражабовнинг уйида тинтув ўтказилганда ашёвий далил сифатида ўзи томонидан юритилган қарз дафтари топилган. Ушбу дафтарда заводнинг мансабдор шахслари, жумладан завод директори Тўхтамурод Элмуродовга умумий ҳисобда 25 миллион сўм берганлиги ёзилган. Шунингдек, завод ҳуқуқшуноси Рустам Раҳматовга 5 тоннадан ортиқ пахта чигити берганлиги ҳам қайд этилган. Бироқ терговда ҳам суд жараёнида ҳам ушбу ҳужжатга ҳеч ким эътибор қаратмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қолаверса, 2-ҳудуд (зона) товаршуноси Муҳиддин Ражабовнинг уйидан чиққан ашёвий далил сифатида олинган дафтарда заводнинг қоровуллар бошлиғи Ҳусан Омоновга 1 миллион 500 минг сўм, режим бўйича директор ўринбосари Матназар Курязовга 4 миллион сўм берганлиги ҳам қайд қилинган.

    – Муҳиддин Ражабовнинг уйидан ашёвий далил сифатида олинган дафтарлар прокуратура терговчиси Шерзод Юсупов томонидан судга тақдим этилмаган, — дейди Бахран Алланов. – Прокуратура терговчилари Ш.Юсупов ва Ғ.Усмоновлар томонидан Муҳиддин Ражабов юзаки сўроқ қилиниб, ушбу тақдим этилган ҳужжатларга шунчаки совуққонлик ёки кимнингдир манфаатини кўзланган ҳолда ойдинлик киритилмаган.

    Бахран Аллановнинг айтишича, иш бўйича ўтказилган очиқ суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган тафтишчи Ш.Ярашев, мутахассислар Г.Рустамов, О.Эргашев ва бошқалар ўзларининг кўрсатмаларида ишчи ходимлар томонидан юритилган «қора дафтар» ҳеч қандай бухгалтерия ҳужжати ҳисобланмаслигини билдирган. Бироқ терговчи ушбу «қора дафтар»га асосланиб айблов эълон қилган. Суд ва тергов жараёнида ҳақиқий лаборатория таҳлил дафтари қаерда ва ким томонидан йўқотилганлигига аниқлик киритилмаган.

    – Завод қошидаги тайёр маҳсулотлар бўлими тола тарозибонларининг толаларини кетма-кетлигини қайд қилиш дафтари ҳамда навбатчи (смена) лаборатория дафтарлари терговга ҳам судга ҳам тақдим этилмаган. Шунингдек, сифат марказининг пахта тойларни (кип) қайд қилиш дафтари ҳам кўрсатилмаган, — дейди Бахран Алланов. – Бир шахсни ҳимоя қилиш, аниқроғи Мўмин Тўраевнинг фойдасини кўзлаган ҳолда йўқ қилинган. Чунки, сифат маркази ходимлари Нормурзо Жамолов, Равшан Сайфутдинов ҳамда тайёр маҳсулотлар товаршуноси Фахриддин Норқуловлар заводнинг 2-ҳудуд (зона) товаршуноси Мўмин Тўраев ҳамда завод директори Тўхтамурод Элмуродовга яқин қариндош ҳисобланади.

    «Ўзбекистон» пахта қабул қилиш маскани қабул қилиб олган 4368 тонна пахта хом ашёсини тўлиғича камомадсиз заводга жўнатилган ва заводга кирим қилинган. Бу ҳақда санама-сана пахта навлари бўйича «Ўзбекистон» пахта қабул қилиш маскани ҳисобчиси Қўлдош Аҳмедов ҳамда «Янгиқўрғон» пахта заводи қошидаги пахта қабул қилиш маскани ҳисобчиси Сайдулло Тошевлар томонидан солиштирма (сверка) далолатнома имзоланиб, мухрланган. Ушбу таққослаш далолатномасининг асл нусхаси судга тақдим этилган. Бироқ терговда ҳам, суд жараёнида ҳам ушбу ҳужжатлар инобатга олинмаган.

    «Янгиқўрғон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти раиси Тўхтамурод Элмуродов ва иш бўйича сўроқ қилинган бир қанча гувоҳлар тергов ва судда Жасур Абдуллаев жавобгарлигидаги пахта хом ашёлари 2017 йилнинг октябрь ойи охирги кунлари ишлаб чиқаришга берила бошланганлигини айтишган. Бу вақтда завод қошидаги пахта қабул қилиш маскани ҳисобидаги пахталар тўлиқ ишлаб чиқариб бўлганлиги тўғрисида ҳам кўрсатма бериб, бошқа пахта хом ашёси қолмаганлигини билдирган. Тафтиш далолатномасига кўра, Жасур Абдуллаевнинг пахтаси қайта ишланган вақтда Мўмин Тўраевнинг ҳисобига 117,6 тонна тола маҳсулоти пахтага ўгирилганда 351 тонна пахта ўтиб кетганлиги аниқланган.

    Бахран Аллановнинг таъкидлашича, «Ўзбекистон» пахта қабул қилиш маскани пахта хом ашёсини қайта ишлаб чиқариш бўйича чигитни ва толани килограмми, толани сорти, чигит ҳамда унинг циклонини аниқлаб берувчи 28-ХЛ топшириқномаларини бош иқтисодчиси Отабек Пардаев ва завод қошидаги пахта қабул қилиш маскани ҳисобчиси Сайдулло Тошевлар тўлдирган. Ушбу топшириқномага корхона мутасадди раҳбарларининг барчаси имзо чеккандан кейингина пахта ишлаб чиқаришга берилади. Қизиқ жиҳати шундаки, тафтишчи Ш.Ярашов суд жараёнида бу ҳақида гапирмаган бўлса-да, суд ҳукми баённомасида тафтишчи Ш.Ярашов номидан 28-ХЛ топшириқномаларини Жасур Абдуллаев тўлдирган деб киритган.

    – Биринчи босқич судида ўғлим Жасур Абдуллаев айбсиз эканлигини тўлиқ исботлаб берган эди. Лекин суд завод директори Тўхтамурод Элмуродов ва қолган мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган хато-камчиликлар ва қонунбузарлик ҳолатларига совуққонлик билан ёндашди, — дейди Бахран Алланов. – Суд музокарасида прокурор Тўхтамурод Элмуродовнинг жиноят иши учун 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси сўради. Аммо суд ҳукми ўқилган куни судья Ўткир Мамадалиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир нечта моддалари билан айбли деб топилган завод директори Тўхтамурод Элмуродовга жарима жазоси қўллаб суд залидан озодликка чиқариб юборди. Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а» банди, 28, 209-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб ўғлим Жасур Абдуллаевга 5 йил 7 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.

    Бахран Аллановнинг айтишича, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2018 йил 25 октябрь куни чиқарган суд ҳукмидан норози бўлиб Самарқанд вилоят прокуратурасига мурожаат қилган. Вилоят прокуратураси томонидан ушбу ариза қаноатлантирилиб, завод директори Тўхтамурод Элмуродов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган ҳукмга 2019 йилнинг 4 март куни кассация тартибида протест киритилган. Бироқ ҳалигача кассация тартибида киритилган протест иши кўрилмасдан келинмоқда.

    – Тўғриси, мен Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига бўлган ишончим йўқолган. Шу сабабли мазкур иш билан боғлиқ жиноят ишини бошқа вилоят судида кўриб чиқилишини истайман. Бунинг сабаби, мазкур жиноят ишини Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг биринчи ўринбосари Ўткир Мамадалиев кўрган. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, вилоятдаги бошқа қайси судья ўз раҳбари чиқарган суд ҳукмини нотўғри деб айта олади.

    Бахран Алланов Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳамда Олий суди томонидан 2017 йил пахта ҳосилини талон-тарож қилган «Янгиқўрғон пахта тозалаш» акциядорлик жамиятида юзага келган жиноят ишини назоратга олинишини истамоқда. Бош прокуратура ва Олий суд назорати остида кассация тартибидаги суд бошқа вилоятда кўрилсагина адолат қарор топишидан умидвор.

    08.04.2019, 12:08   Изоҳ (0)   50349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда қидирувда бўлган фирибгар Россияда қўлга олинди

    08.04.2019, 11:58

    Самарқанд вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Хитойга йўл олди

    08.04.2019, 11:42

    Ҳиндистон ва бангладешлик тадбиркорлар Андижон ва Наманган вилоятларига ташриф буюрди

    08.04.2019, 11:31

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қарийб 31 сўмга қимматлашди

    08.04.2019, 11:17

    Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси қабул қилинади

    08.04.2019, 11:05

    Қашқадарёда ДХХ ходимлари куни муносабати билан 120 та янги хонадон эгаларига топширилди

    08.04.2019, 09:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.