2018 йилнинг 5 апрель кунидан буён қидирувда бўлган, Бухоро шаҳар Халқобод кўчаси 69-уйда яшовчи, 1985 йилда туғилган Шерзод Ўрунов олиб борилган қидирув тадбирлари давомида Россиянинг Москва шаҳрида яшириниб юрган жойи аниқланиб, ушланди, деб хабар берди Бухоро вилояти ИИВ матбуот хизмати.
Қидирувдаги шахс ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИБ томонидан ва Ўзбекистонга депортация қилинган ва вилоят ИИБ 4-Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)