Самарқанд вилояти ишбилармонлари ва мутасадди раҳбарлардан иборат делегация Хитойга келди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида тузилган дастур доирасида қатор учрашув ва музокаралар ўтказилмоқда.
Дастур доирасида дастлабки учрашувлар Хенан провинциясининг Чжэнчжоу шаҳрида амалга оширилди. Вилоят делегацияси Чжэнчжоу халқаро аэропорти ҳузуридаги эркин иқтисодий зонаси ҳамда у ердаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркорлар билан музокаралар олиб борди.
Куннинг иккинчи ярмида Хенан провинцияси вице-губернатори Хуанг Kiaнг билан учрашув ўтказилди. Халқаро инвестиция ва савдо кўзгазмасига ташриф буюрган меҳмонлар шарафига ташкил этилган расмий қабулда иштирок этилди.
Делегация аъзоларининг Хитойга сафари давом этмоқда.
Изоҳ (0)