5 апрель куни Жанубий Кореяда SK Telecom компанияси томонидан дунёдаги биринчи бўлиб 5G мобил тармоғи ишга туширилади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Жанубий Корея бу борада АҚШ, Хитой ва Японияни ортда қолдирди. Чунки бу мамкакатларда лойиҳа пилот режимида ишга тушилрган холос.
SK Telecom — Жанубий Кореядаги энг йирик мобил алоқа оператори бўлиб, унинг мижозлари сони тахминан 27 миллион фойдаланувчидан иборат. SK Telecom’нинг умид қилишича, 2019 йил оҳирига келиб компаниянинг бир миллион фойдаланувчилари 5G тармоқдан фойдаланишга ўтади.
Ҳозирнинг ўзида Жанубий Кореяда 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи 34 мингта алоқа станциялари мавжуд бўлиб, улар мамлакатнинг аҳоли энг кўп жойлашган 85 та шаҳарларини интернет билан таъминлайди. Ушбу форматда маълумотлар узатиш тезлиги 2,4 Гб/сонияни ташкил этади.
Бироқ янги хизматдан ҳозирча фақат Samsung Galaxy S10 смартфони эгалари фойдалана олади.