Чеченистон ҳукумати давлат харидлари сайтида Рамзан Қодировнинг қароргоҳи атрофидаги ҳудудни тартибга келтириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмани жойлаштирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Шартноманинг дастлабки нархи 34,88 миллион рубль (535 минг доллар) этиб белгиланган.
Бу маблағ эвазига пудратчи майсаларни суғориши ва сув қуйиши, ўт-ўланлардан тозалаши, шунингдек, механик тарзда тарзда тозалаш амри маҳол бўлган ҳудудни супуриб-сидириши лозим. Шартнома муддати 2019 йил 31 декабрда якунланади.
Ўтган йил декабрида республика ҳукумати қароргоҳни ўзини тозалаш бўйича буюртмани жойлаштирган, ўшанда шартнома суммаси 51,1 миллион рублни ташкил этганди.