Самарқанд вилояти Иштихон туманида 15 июнь куни Nexia-3 ва Isuzu иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса соат 12:10 ларда “Қирқйигит” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши автомобиль йўлининг 61-километрида юз берган. Самарқанд—Бухоро йўналишида ҳаракатланган Nexia-3 йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган Isuzu NQR 71 PL юк автомашинасига урилган.
Оқибатда Nexia-3 нинг олд ўриндиғидаги йўловчи воқеа жойида, автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчиси эса туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)