Украина ҳукумати Россия билан мунтазам бўлмаган авиақатновларни ҳам ман этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бу тақиқ халқаро ташкилотлар миссиялари фаолияти учун зарур рейсларга тааллуқли эмас.
Мазкур қарор Украинадаги мухолифат партия етакчилари Юрий Бойко ва Виктор Медведчук Москвага боргани ҳамда бош вазир Дмитрий Медведев билан кўришганидан сўнг қабул қилинди.
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваковга кўра, Бойко ва Медведчук мамлакат қонунчилигидаги бўшлиқдан фойдаланган, чунки Россия билан авиақатновга тақиқ самолётларнинг мунтазам бўлмаган рейсларини кўзда тутмаганди.
Изоҳ (0)