2 апрель куни Тошкентда Oracle Technology Day 2019 конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Oracle ташкилотчилари хабар берди.
Унда мамлакатнинг етакчи АТ-компанияларининг 100 дан ортиқ раҳбарлари иштирок этди. Конференция доирасида булутли технологиялар, сунъий ақл ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги энг яхши амалиётлар ва долзарб тенденциялар намойиш этилди.
Ўзбекистонда ушбу конференция иккинчи марта ўтказилмоқда.
«Бизнинг илғор маҳсулот ва технологик ечимларимизнинг кўпчилиги Ўзбекистонда муваффақиятли қўлланилмоқда. Биз давлат ва тижорат соҳасида эришилаётган ютуқлар ва истиқболларни кўряпмиз», — деб қайд этган Марказий ва Шарқий Европа, МДҲ ҳамда Марказий Осиёда бизнесни ривожлантириш Oracle департаменти директори Наталия Корхонен.
Таъкидлаш жоизки, дунё АТ-гиганти Ўзбекистонда Oracle Academy дастурини кенгайтиришда давом этмоқда. Ўқув машғулотларида қарийб икки мингта ўқувчилар иштирок этган бўлиб, еттита ўқув хоналари ташкил этилиб, жиҳозланган.
Изоҳ (0)