2 апрель куни Россия президентининг маслаҳатчиси, Россия федерациясининг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича раиси М.Федотов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори А.Саидов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида маълум қилинди.
Уларни Ўзбекистон Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Узоқов шахсан кутиб олиб, Ўзбекистон Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари фаолияти билан яқиндан таништирган.
Изоҳ (0)