Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов воҳа аҳли билан хайрлашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
«Қадрли сурхондарёликлар!
Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб-яшнайверсин!», дейилади Баҳодир Пўлатов номидан қолдирилган хайрлашув матнида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида 1 апрель куни ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)