Ўзбекистонда жорий йил биринчи чорагида давлат бюджетига 18,4 триллион сўм солиқ тушумлари келиб тушди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар кўп, дея хабар беради Солиқ қўмитаси.
Шунингдек, биринчи чоракда қўшимча қиймат солиғи бўйича тушумлар ҳам икки баробар кўпайди. Уни тўловчилар сони эса 5 баробар ошди ва 35 минг субъектга етди.
Биринчи чоракда даромад солиғи тушумлари ҳам ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 2,6 баробарга ошди. Уни тўлаётган тадбиркорлар сони 5 баробар кўпайиб, 32 мингдан ошди.
Изоҳ (0)