Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси томонидан Халқ таълими вазирлиги қошидаги «Сен ёлғиз эмассан» Республика болалар жамоатчилик жамғармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 22 ва 23-сон болалар уйи тарбияланувчилари билан Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлари марказига экскурсия уюштирилди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Меҳрибонлик уйларида ташкил этилган ҳарбий-спорт гуруҳларининг 70 нафар тарбияланувчилари тоғ спорти турларининг алпинизм, қояни забт этиш, шунингдек, от миниш, экстремал шароитларда яшовчанлик асослари ва кичик калибрли милтиқдан отиш тайёргарлиги элементлари бўйича бошланғич билим олиб, амалий кўникмага эга бўлди.
Шунингдек, Марказ тоғ-йўриқчилари ва соҳа бўйича катта тажрибага эга бўлган спорт усталари томонидан ҳарбий ватанпарварлик ва тоғ спорти турлари бўйича маърузалар қилиниб, ўқув фильмлари намойиш этилди.
Изоҳ (0)