2019 йил 1 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида жойлашган «Версаль» тўйхонаси олдида фуқаро М.М. томонидан калитлари ўзида, эшиклари очиқ ҳолда қолдирилган Nexia русумли автомашинасини олиб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИБ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Рашидов тумани Пахтаобод қишлоғи Тараққиёт маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Ғ.Э. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Жиззах шаҳар Бобур маҳалласи И.Жамолов кўчасида ҳайдаб кетаётганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)