UMS’нинг эксклюзив тунги Интернет-тўпламлари янада арзон бўлди!
Мобил иловалар ва компьютер дастурларини янгилаш, катта ҳажмдаги маълумотларни кўчириб олиш, видеолар куриш, онлайн ўйинлар ўйнаш...
Катта ҳажмдаги интернет-трафикни талаб қилувчи ишлар ва кўнгилочар машғулотларни ўз ичига олган ушбу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.
Кундузи иш, ўқиш ёки бошқа сабаб билан бу масалаларга вақт ажрата олмаслигимиз табиий ҳол. Бундай пайтларда UMS’нинг тунги Интернет-тўпламлари қўл келиши аниқ.
UMS тунги тўпламлари 1 000 МБ дан 50 000 МБ гача бўлган ҳажмни қамраб олган ҳамда ҳар бир фойдаланувчининг эҳтиёжига мос келиши мумкин. Улар 30 кун давомида ҳар тунда соат 00:00 дан 08:00 гача амал қилади.
Нархлари эса оддий интернет-тўпламларга қараганда анча арзонлиги билан ажралиб туради – бу ҳам абонентлар учун қўшимча имтиёз, албатта.
Тунги тўпламларни хоҳлаганча фаоллаштириш мумкин – уларнинг МБ кўшилиб боради ва амал қилиш муддати охирги ёқилган тўплам санасидан бошлаб 30 кунни ташқил килади.
Эндиликда UMS мобил оператори абонентлари ва корпоратив мижозлари тунги интернет-тўпламларни янада арзон нархларда фаоллаштиришлари мумкин!
«Маҳсулот ва хизматларимизнинг нархларини босқичма-босқич арзонлаштириб бориш, шунингдек, аввалги нархлар бўйича кўпроқ дақиқа, МБ ва SMS-хабарлар тақдим этиш компаниямизнинг маркетинг стратегиясига киради. Сифатли хизматлар билан бир қаторда оммапоб нархларни белгилаш биз учун жуда муҳим, бу орқали абонентлар ва аҳоли билан тил топишга, уларнинг эътибор ва ҳурматини қозонишга интиламиз. Умид қиламизки, тунги тўпламлардан фойдаланувчи мақсадли аудиториямиз нархлар арзонлашганлигини билиб, янада мамнун бўлади. UMS бундан ташқари яна кўплаб янгиликлар тайёрлаб қўйганлигини айтиб ўтишим жоиз», — дейди «UMS» МЧЖ тижорат директори Лола Филатова.
Эслатиб ўтамиз, UMS’нинг «Tungi DRIVE» хизмати ҳам мавжуд бўлиб, у тунги 00:00 дан эрталаб 08:00 гача интернетдан ҳеч қандай МБ ва тезлик чекловларисиз фойдаланиши мумкин. Хизмат учта опсиядан иборат – уни 1, 7 ёки 30 кунга улаш мумкин.
UMS билан алоқа:
Cайт: www.ums.uz
Ўзбек тилидаги Telegram: @UMSuzb
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)