Ўзбекистонлик Жасурбек Тошпўлатов жорий йил 25 март куни Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонага мурожаат қилиб, ҳисобга қўйиб бериш баҳонасида олиб қўйилган паспортини қайтариб олишда ёрдам кўрсатишни сўради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консулхонаси маълум қилди.
30 март куни унга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси берилди. Шу билан бирга , паспорти қонунга хилоф тарзда олиб қўйилгани ҳақида ариза берса, мазкур масала Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилиши тушунтирилди .
Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижга чиқувчи ўзбекистонликларга ҳеч бир ҳолатда ва ҳар қандай важга қарамай паспортни бегона шахсларга бермаслик кераклигини эслатди.
Изоҳ (0)