Ёқутистон раҳбари фармони билан 2019 йилда республика ҳудудида фаолият юритувчи хўжалик субъектларига патент асосида ишловчи хорижий фуқароларни айрим фаолият турларига жалб этиш тақиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси маълум қилди.
Мазкур рўйхатга 33 хил иқтисодий фаолият тури киритилган. Улар сирасига таълим, соғлиқни сақлаш, илмий тадқиқотлар, меҳмонхона фаолияти, юк автомобили ва такси ҳайдовчилиги, мебель ва кийим-кечак ишлаб чиқариш, тўқимачилик, биноларни бузиш ва бошқалар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ёқутистон пойтахти Якутскда мигрантларга қарши митинг бўлиб ҳақидаги хабар берилганди.
Изоҳ (0)