Ucell уяли алоқа оператори ўз улушини сотиш ёки уни хорижий компанияларга ишончли бошқарувга топшириш бўйича музокаралар олиб бораётганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Ўтган йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Telia Company компаниясининг 100 фоизлик улушини 215 миллион АҚШ долларига сотиб олган.
Жорий йилнинг бошида Ucell акцияларнинг бир қисми сотиши ёки хорижий компанияларга ишончли бошқарув асосида топшириши ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Хусусан, Россия, Хитой ва Жанубий Кореянинг айрим компаниялари номи ҳам тилга олинган.
«Мен компания ишончли бошқарувга берилиши бўйича бундай музокаралар ўтказгани тўғрисида эшитмадим. Менга маълум бўлган маълумотларга кўра, бундай қарор умуман қабул қилинмайди. Компания Ўзбекистон хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қарашли ва бундан кейин ҳам шундайлигича қолади. Бундан миш-мишларни бартараф этиш учун компания тармоқни янгилаш учун ўз ҳисобидан 600 миллиард сўмга яқин инвестиция киритишини маълум қилмоқчиман», — деган Ucell бош директори Владимир Кравченко.
Изоҳ (0)