Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбекистон ОТМлари ичида биринчилардан бўлиб, ўзининг Россиядаги ҳамкори Нижний Новгород давлат лингвистика университетига 10 нафар иқтидорли талаба ва 3 нафар профессор-ўқитувчини юборди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Улар белгиланган муддат давомида НДЛУда дарс машғулотлари олиб боради, махсус улар учун тузилган дастурда белгиланган шаҳарнинг муҳим тарихий, илмий ва кўнгилочар масканларига ташриф буюради, рус ва инглиз тилларидан олган билимларини мустаҳкамлайди.
Шунингдек, улар шаҳарда Ўзбекистон кунларини ўтказади.
Маълум қилинишича, келгуси ўқув йилида Ўзбек тили ва адабиёти университети «Мавлоно» дастури бўйича 150 нафар талабасини Туркия ОТМларига юборади.
Изоҳ (0)