Пойтахтда Бектемир—Миробод—Яшнобод ҳамда Мирзо Улуғбек—Юнусобод туманлараро реабилитация марказларининг бўлинмалари ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Марказлар зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган.
Хабарда айтилишича, шундай марказлар бошқа туманларда ҳам жорий этилади.
Изоҳ (0)