3-апрпел куни Термиз шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар берди ASIA-Plus.
Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирок этади.
Йиғилишда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, гуманитар, маданий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириши масаласи муҳокама этилади.
Жорий йилнинг 12 апрелида эса Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Унда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)