Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида 30 март куни, ҳафтанинг навбатдаги шанбасида Ўзбекистонда «Велосипедда сайр куни» ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг қулай ва завқли тури ҳисобланади. Шунинг учун ҳам велосипедда сайр қилиш дунё аҳолиси орасида кенг тарқалган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

— Велосипедда сайр қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, юракнинг жисмоний зўриқишларга чидамлилигини оширади. Қон айланиши ва модда алмашинувининг яхшиланишига олиб келади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситхонова. — Шу боис доимий велосипедда сайр қилиш кўпгина касалликлар, жумладан, юракнинг ишемик хасталиги, инфаркт ва инсультдан сақланишга ёрдам беради. Нафас олиш ритмини ривожлантиришда ҳам велосайр муҳим ўрин тутади. Тез ва фаол нафас олиш ҳисобига қоннинг кислород билан тўйиниши ошади, ўпкада ҳаво алмашинувини таъминловчи метаболик жараёнлар яхшиланади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган оммавий велосипед сайрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати, ихтисослаштирилган марказлар ва клиникалар шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда коллеж ўқитувчи ва талабалари, ДСЭНМ, стационарва амбулатор-поликлиника муассасалар ходимлари фаол иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади