Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими юриб кетаётган автомобиль ойнасидан ичкарига киришга уринаётгани акс этган видео тарқалди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион таҳлилий дастури ижодкорлари ҳолатга аниқлик киритди.
Қайд этилишича, ҳодиса 25 март куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида юз берган. Nexia ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини бузиб, ЙПХ инспекторининг қонуний талабини бажармаган.
ЙПХ ходими дастлаб қоидабузар ҳайдовчини тўхтатишга уриниб, автомобиль капоти устига чиққан, кейин эса машина ичига ойна орқали киришга уринди.
ЙПХ ходими ҳайдовчини тўхтатишга муваффақ бўлди.
Ҳолат юзасидан қоидабузар ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилган, автомобиль эса жарима майдонига юборилган.
Изоҳ (0)