Москва шаҳрида жойлашган «Лужников» Кичик аренасида «А.А. Харлампиев мемориали» номи остида ўтказилган самбо бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси курсанти Бекзод Нурматов иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу чемпионатда дунёнинг турли давлатларидан келган 250 дан ортиқ спортчи иштирок этган. Ўзбекистон тема жамоаси таркибида 82 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Бекзод Нурматов финалда россиялик рақиби Асланбек Кодзаевни мағлуб қилган.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси иккита олтин, олтита кумуш ҳамда бешта бронза билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган.
Изоҳ (0)