29 март куни соат 04:00 да бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида, Самарқанд шаҳрининг «Буюк Ипак йўли», «Афросиёб», «М.Қошғарий», «Мир Саид Барака», «Оби Раҳмат», «Муқимий», «Ўзбекистон», «А.Темур», «Конимех», «Мулён-Сочаки боло» чорраҳасидаги кўчаларига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган.
ФВВ хабар беришича, бундан ташқари, «Зарафшон» МФЙдаги 8-уй, «Жомий» кўчасидаги 48-уй,«М.Қошғарий» кўчасидаги 16-уй, 18Б-уй, 20-уй, «Мир Саид Барака» кўчасидаги 73-уй, «Оби Раҳмат» кўчасидаги 4-уй, «Муқимий» кўчасидаги 31-уй, «Конимех» кўчасидаги 39-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилган.
«Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят «Сувоқава» ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)