Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7) вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалолов (5 та жанг, 5 та ғалаба, 5 та нокаут) 10 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Ўзбекистонлик боксчи шу куни америкалик Донни Палмерга (10 та ғалаба, 1 та мағлубият, 2 та дуранг, 9 та нокаут) қарши рингга кўтарилади. 8 раунддан иборат бўлган мазкур жанг Нью-Йоркдаги «Sony Hall» саройида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Баҳодир Жалолов сўнгги жангини америкалик бошқа бир боксчи Вилли Ҳарвига (3 та ғалаба, 1 та мағлубият, 2 та дуранг, 3 та нокаут) қарши ўтказиб, уни иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)