Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги «Ёшлар ижод саройи»да «Uzbekistan fashion wеек – 2019» халқаро мода ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Маросимда Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания, Италия, Франция, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган дизайнерлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги «Ёш дизайнерлар кенгаши» вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Дизайнерларнинг қизил йўлак бўйлаб коллекцияларидаги энг сара либосларидан кийган моделлар ҳамроҳлигида кириб келиши меҳмонлар қизиқишига сабаб бўлди.

Халқаро мода ҳафталигини «Ёш дизайнерлар кенгаши» раиси Дилноза Умрзоқова очиб берди. Дастлабки «IKAT DAY» кунида иштирокчилар миллийликка йўғрилган либослар тўпламини намойиш этди.

Замонавий ва миллий услуб уйғунлашган либослар ташриф буюрганлар томонидан илиқ кутиб олинди. Шунингдек, намойиш дизайнерлар ўзаро тажриба алмашиши учун ҳам кенг имкон яратди. Ирода Аъзамхўжа, БАА вакили Мона Ҳусейн Муҳаммад Одеҳ, Мадина Йўлдошева, Шаҳзода Муҳаммедова, Умед Кучкалиев, Kamilla Ми каби дизайнерлар ўз тўпламлари билан иштирок этди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Кеча меҳмонлари қаторида Aspara Fashion Week раҳбари Айдарҳан Калиев ва «Tajikistan Fashion Wеек» раҳбари Тоҳир Ибрагимов бўлди. Чет давлатларида миллий матоларнинг машҳур экани Екатерина Асламованинг «Сизнинг атлас ва адраслар матоларингиз Россияда жуда машҳур ва унга талаб юқори» деган сўзида яққол намоён бўлди.

Тадбирнинг иккинчи кунида Metrics халқаро мода академияси асосчиси россиялик дизайнер Екатерина Асламова томонидан ёш дизайнерлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди. Мутахассис дизайнер бўлишни ва ўз брендини яратишни хоҳловчи ёшларга бу борада нималарга аҳамият бериш зарурлиги ҳақида тушунчалар берди.

Ҳафталик Haute couture, Pret-a-Porte кўргазмалари ва ASHI Studio нуфузли халқаро брендининг либослар намойиши билан ўзгача тус олиши кутилмоқда.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

— Мазкур ҳафталик орқали зардўзлик, каштачилик йўналишларидаги ўзбек мода брендларини дунёга танитмоқчимиз, —дейди «Ёш дизайнерлар ренгаши» раиси Дилноза Умрзоқова. — Лойиҳада миллий либослар, кундалик кийимлар ва халқаро миқёсдаги махсус либослар кўргазмасини намойиш этиб, 4 нафар халқаро мода ҳафталиклари президентлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзолашни режалаштирганмиз.

«Uzbekistan fashion wеек - 2019» халқаро мода кўргазмалари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ҳам бўлиб ўтади. 29 март куни хорижлик дизайнерлар Самарқанд бўйлаб саёҳат қилади, 30 март куни эса Бухородаги «Buxoro Brilliant Silk» корхонаси фаолияти билан танишади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди