Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов «book challenge» доирасида Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ўзи таҳсил олган 9-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан китоблар тўпламини совға қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган ҳафтада Президент Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, Бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди.
Ушбу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболарга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.
Аввалроқ, Бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятига сафари давомида вилоятнинг Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонидаги 5-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилганди.
Изоҳ (0)