Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

56 ёшли португалиялик «Лион» ёки «Монако»да ишлашни режалаштирмоқда, дея хабар беради L’Equipe.

Мураббий ва унинг агенти Жорже Мендеш ушбу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади. Чунки айни дамда иккала клуб ҳам мураббийга эга — Брюно Женезио ва Леонарду Жардим.

Манбада айтилишича, «Монако» варианти ҳақиқатдан йироқ, сабаби Моуриньо ҳамда Жардимнинг агенти битта.

Шу билан бирга «Лион» президенти Жан-Мишель Олас Женезио ўрнига бошқа номзодлар билан музокара ўтказганича йўқ.  Аммо у 2010 йилда Клод Пюелни тайинлашдан аввал Моуриньога таклиф билан чиқишни хоҳлаганини айтганди.

Аввалроқ Моуриньо Лига 1 ўйинларига ташриф буюриб, Франция чемпионатида ишлаши мумкинлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2018 йилнинг декабрь ойида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.

Унинг қўл остида жамоа 2016/17 йилги мавсумда Англия Лига Кубоги ҳамда Европа Лигаси кубогини ютган, шунингдек, Англия Суперкубогига ҳам эга чиққан. «Юнайтед» АПЛнинг 2016-2017 йилги мавсумида 6-ўринни, 2017/18 йилги мавсумда эса 2-ўринни эгаллаганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?