Ер инсониятнинг ягона уйи, лекин баъзан одамлар бунга эътибор бермайди. Афсуски, ҳозирда табиат ҳар қачонгидан ҳам ёрдамга муҳтож. Яхшиямки, дунёда ҳақиқатан ҳам сайёрани қутқаришга интиладиган, унинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қиладиган ва гўзаллигини сақлаб қолишни хоҳлайдиган инсонлар бор. Англиялик Пет Смит табиатни тозалаш учун ўз ҳиссасини қўшди. AdMe унинг ишини расмларда акс эттирди.
Буюк Британиялик Пет Смит исмли 70 ёшли аёл пластмассалар натижасида соҳиллар қанчалик ифлосланаётгани ҳақида ҳужжатли фильм кўрган. Шундан кейин ҳар ҳафта биттадан соҳилни тозалашга қарор қилган.
У туғилиб ўсган шаҳар Корнуолледаги одамлар бу фикрни қўллаб-қувватлаган.
Кўнгиллилар ва набиралар билан биргаликда Пет 2018 йилда 52 та соҳилни тозалашга ваъда берган.
Лекин бу ҳикоянинг охири эмас: у дунёни яхшироқ жойга айлантирмоқда.
Изоҳ (0)