25 март, душанба куни Евро—2020 саралаш босқичида Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Исландияга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди (4:0).
Кечаги баҳс вақтида 20 ёш 3 ойлик бўлган футболчи терма жамоа таркибида 30 та учрашувда майдонга тушган энг ёш француз бўлди.
Аввалги рекорд соҳиби Карим Бензема эди. «Реал» вакили Франция терма жамоаси сафида 30 та учрашув ўтказган вақтда 22 ёш 9 ойлик эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)