Сергели туманида жойлашган «Утопия» тунги клубида ўнлаб йигитлар иштирокида оммавий жанг бўлди. Бу ҳақда Repost хабар берди.
Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва қатнашчиларнинг шахси аниқланмоқда.
Кузатув камерасига ёзилган ушбу жангнинг видеоси эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган. Хабарда айтилишича, жанг 3 март куни, соат тунги 02:00 да клубга кираверишда содир бўлган.
Изоҳ (0)