24 март куни соат 09:00 да Тошкентнинг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида (Humo Arena муз сарой олдида) «Наврўз» халқаро ярим марафони старт олди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Марафон шартларига кўра, ҳам аёллар, ҳам эркаклар орасида 1 дан 8 гача бўлган ўринларни эгаллаган иштирокчилар пуллик совринлар, диплом ва медаллар билан тақдирланади. Жумладан:
1-ўрин - 12 000 000 сўм2-ўрин- 10 000 000 сўм3-ўрин- 8 000 000 сўм4-ўрин- 7 000 000 сўм5-ўрин- 6 000 000 сўм6-ўрин- 5 000 000 сўм7-ўрин- 4 000 000 сўм8-ўрин- 3 000 000 сўм
Ўз гуруҳларида 1 дан 6 гача ўринларни эгаллаган 5 км масофа иштирокчилари эса пуллик совринлар, диплом ва медаллар билан тақдирланади.
Ярим марафон ҳамда 5 километрга югуришнинг барча иштирокчилари масофа учун белгиланган вақт - 3 соат ичида финишга етиб келса, финишчи медалига эга бўлишади.
Белгиланган вақт ичида вазифанинг уддасидан чиқа олмаган иштирокчиларга финишчи медали берилмайди ҳамда улар трассада автомобиллар ҳаракатини тиклаш (йўлга қўйиш) учун мусобақадаги иштирокларини етиб келган масофасининг ўзида якунлашади.
Айтиш керакки, марафонда маҳаллий аҳоли орасидан хоҳловчилар, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Туркия ва Хитойдан келган вакиллар ҳам рўйхатдан ўтган.
Изоҳ (0)