Африканинг жануби-шарқида юз берган Идай тропик циклони кўплаб фалокат келтирди. Натижада Мозамбикда 417 киши, Зимбабведа 259 киши ва Малавида 56 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабарда айтилишича, қурбонлар сони яна ошиши мумкин.
Офатдан 1,7 миллион киши азият чеккан.
Софала ва Маника провинцияларида 10 мингдан ортиқ уйлар вайрон бўлган. Электр ва сув таъминоти йўқ, озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжуд. 65 минг аҳолининг ҳаёти хавф остида қолмоқда.
Изоҳ (0)