Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Наврўз айёмининг миллий таоми — сумалак тайёрлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сумалак тўла қайнаб бўлгач, унда Орол денгизининг тўлин пайтидаги харитасига ўхшаш сурат пайдо бўлди.
— Ҳар йилги анъанамизга кўра 15 соат сумалак қайнатдик, уни аралаштириш пайтида энг эзгу тилакларимизни тиладик, — дейди бошқарма ходимлари Жанаберген Пиржанов ва Руслан Хамитов. — Сумалак тўлиқ пишгандан сўнг эртасига қозон қопқоғини очсак, Орол денгизининг тўлин пайтидаги харитасига ўхшаш расм пайдо бўлганига гувоҳ бўлдик. Илгари турфа хил манзаралар, аксарият ҳолларда қушнинг расми пайдо бўларди. Лекин Орол денгизи илк бор намоён бўлмоқда.
Изоҳ (0)