Самарқанд вилоятидаги тўртта туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўзгарди, деб хабар берди «Zarnews».
Ғолибжон Ҳамроев Самарқанд вилояти Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ғолибжон Ҳамраев шу пайтгача Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Ғайрат Бурхонов Самарқанд вилояти Жомбой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ғайрат Бурхонов шу пайтгача Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Асатулла Аҳмедов Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Асатулла Аҳмедов шу пайтгача Паяриқ тумани давлат солиқ инспекцияси қўшимча даромадларни аниқлаш ва хуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Шерзод Туропов Самарқанд вилояти Паяриқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шерзод Туропов шу пайтгача Паяриқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)