«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг «Атлетико»га қарши жавоб учрашувидаги хатти-ҳаракатлари учун дисквалификациядан қутулиб қолди (3:0, биринчи учрашув — 0:2). Бу ҳақда УЕФАнинг расмий сайтида хабар берилди.
34 ёшли португалиялик 3-голини «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонега ўхшаб нишонлаганди ва натижада УЕФА унга қарши интизомий иш очганди.
Ташкилотнинг интизом қўмитаси аввалроқ Симеонега қўллагани каби футболчини ўйинлардан четлатмади ва унга ҳам 20 минг евро жарима солди.
Шундай қилиб Роналду Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки учрашувида «Аякс»га қарши майдонга тушиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)