Янги Зелландияда 15 март куни содир бўлган террористик ҳужумнинг қурбонларини дафн қилиш бошланди, дея хабар беради «Вести.ru».
Икки масжидда содир этилган отишмада 50 киши ҳалок бўлган, яна шунча одам жабрланган. Ҳозиргача 21 нафар қурбоннинг шахси аниқланган, уларнинг жасадлари оилаларга топширилган.
Янги Зеландия ҳукумати ҳужумни теракт деб атади. Қотиллик бўйича айблов бир кишига қўйилган — бу 28 ёшли Австралия фуқароси. У 5 апрелгача қамоқда қолади.
Янги Зеландия Бош вазирининг сўзларига кўра, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда, мамлакат аҳолисидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади. «Мамлакатимизда турли даражадаги хавф таҳдидлари сақланиб қолмоқда. Полициячилар фаол ҳаракат қилмоқда, аммо биз ҳар бирингизни ҳушёр бўлишга чақирамиз. Ҳалок бўлганларга келсак — уларнинг хотирасига ёдгорлик барпо этилади» — дейди Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн.
Изоҳ (0)