Тошкент шаҳар ҳокимлиги 21—24 март кунлари ўтказиш режалаштирилган Наврўз байрами тадбирлари дастурини эълон қилди.
Хабарда айтилишига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги аввалги Наврўз сайилларини такрорламайдиган ўзига хос маданий дастур тайёрлаган. Унда мумтоз санъатни қадрловчилар қатори замонавий мусиқа ихлосмандлари ҳам эътибордан четда қолмайди.
Турли кўргазма ва фестиваллар, миллий ўйинлар ва спорт мусобақалари намойишларига гувоҳ бўлиш мумкин.
21—24 март кунлари бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали қуйидагича:
- Ўзбекистон Миллий кутубхонаси орқасида, соат 12:00 дан 22:00 гача симфоник оркестри концерти ва гуллар фестивали ўтказилади.
- Сайилгоҳ кўчасидаги фаввора олдида ва А.Навоий номидаги театр биноси. Соат 12:00 дан 19:00 гача вилоятлар кўргазмаси, DJ’лар фестивали ҳамда катта концерт дастурлари намойиш этилади.
- Давлат хафсизлик хизмати автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача «Шарқ бозори» ташкил этилади.
- Зарафшон КСМ автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача Миллий усталар кўргазмаси ташкил этилади.
- Hyatt Regency меҳмонхонаси. Соат 12:00дан 18:00 гача Миллий ўйинлар ташкил этилади.
Изоҳ (0)