Bentley компаняси Bentayga Pearl of the Gulf номли чекланган тўпламни тақдим этди, дея хабар беради «Корреспондент».
Садаф билан безатилган автомобиль беш нусхада чиқади. Уни яратишга ишлаб чиқарувчиларни Форс кўрфазидаги марварид қазиб чиқарувчилар тарихи илҳомлантирган.
Салонда марварид ҳамда марваридлар учун шўнғувчиларнинг қайиқлари тасвири бор. Панел қора эвкалиптдан тайёрланган, унинг марказида Breitling соати мавжуд.
Автомобиль интерерини безатишда олтин ип ва қўй жунидан фойдаланилган. Салонда бармоқ изли сейф ва остонада «бешдан бир» деган ёзуви бор.
Изоҳ (0)