Касим-Жомарт Токаевнинг Қозоғистон халқига қасамёд қабул қилиш маросими 20 март куни маҳаллий вақт билан 12:00 да бўлиб ўтади. Бу ҳақда республика президенти Нурсултон Назарбоевнинг фармонида айтилади, деб ёзади «Газета.ru».
Назарбоев 19 март куни имзолаган фармонда 20 март куни ўз ваколатларидан кечиши ҳақида маълум қилди.
Фармонда аниқлик киритилишича, Назарбоевнинг қарори билан «Қозоғистон Республикаси президентининг ваколатлари қолган муддат учун Қозоғистон Республикаси Сенати раисига у қасамёд қабул қилган вақтдан бошлаб ўтади».
Изоҳ (0)