Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов интервьюлардан бирида Журналистлар ижодий уюшмасини танқид остига олган эди. Бугун «Ўзбекистон 24» радиоканалида Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳаким тўғридан-тўғри интервьюда ушбу танқидга жавоб берди, деб ёзади ЎзА.
«Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасини шахсан мен яхши ишлаяпти, деб айтолмайман. У шунчаки мавжуд, холос. Медиа соҳасидаги муаммоларга ечим топишда бу инстанциянинг роли йўқ ҳисоб», — дея Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари уюшмани танқид остига олган эди.
Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳаким бундай танқид қилиш одобдан эмаслигини айтиб ўтди.
«Ўзбекистон журналистлар уюшмаси давлат ташкилоти эмас, у жамоатчилик ташкилоти. Биз низомимизга кўра ваколатимиз доирасида фаолият юритамиз. Низомдан чекланишга ҳаққимиз йўқ. Биз ваколатимиз доирасидан қўлимиздан келган ишни қиляпмиз. Агентлик раҳбарининг уюшма ишлаётганини кўрмаяпман, дейишини мен одоб доирасида эмас, деб биламан», — дея жавоб берди С. Ҳакимов.
Саъдулла Ҳакимов билан тўғридан-тўғри интервью «Ўзбекистон 24» каналида давом этмоқда.
Изоҳ (0)