Қибрай туманида янги, замонавий шарт-шароитларга эга кўп қаватли «Дўрмон» турар жой мажмуасининг очилиши бўлиб ўтди.
«Тинчлик» қурилиш компанияси томонидан бунёд этилган мазкур мажмуа 6 та 4 қават, 232 хонадондан иборат бўлиб, Тошкент вилоятининг экологик жиҳатдан тоза ҳудудларидан бирида қад ростлаган.
Қулай жойлашув, ихчам инфратузилма, яқин атрофдаги қаҳвахона, ресторанлар, ҳовлидаги болалар учун ва спорт майдончалари, футбол стадиони, ТТЗ автобус бекатининг сўнгги манзили, доимий муҳайё коммунал эҳтиёжлар, мунтазам интернет ва телефон алоқаси каби шароитларга эга, бир хонадан беш хонагача бўлган ниҳоятда қулай хонадонлар исталган дид соҳибини ўзига ром этиши тайин.
Очилиш маросимида сўзга чиққан мартабали меҳмонлар томонидан таъкидланганидек, мазкур турар жой мажмуасини қурган «Тинчлик» компанияси ушбу соҳада беқиёс тажрибага эга.
2018 йилда Навоий шаҳри, Боғишамол кўчасида 140 хонадонли 3 та кўп қаватли бинодан таркиб топган турар жой мажмуаси, Низомий кўчасида 133 хонадондан иборат 7 қаватли бино, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида «Навоий Тинч Текстиль» корхонасининг қуриб битказилиб, ишга топширилиши компаниянинг ўтган вақт мобайнида эришган ютуқларини ёрқин акс эттуриб туради.
Бугунги кунда ҳам ушбу шаҳарнинг 18-кичик туман ҳудудида 8 та, 17-кичик туманида 4 та кўп қаватли уйларнинг қурилиши давом этиб келмоқда. Умуман олганда эса ишончлилиги, пишиқ ишланмалари, олдинга қўйган улкан мақсадлари туфайли ҳам бугунги кунда «Тинчлик» компаниясининг соҳага қўшаётган ҳиссасини бир сўз билан таърифлаш мушкул.
Ҳар бир хонадон ва оила учун ишончли ва муҳташам турар жойлар барпо этиш компаниянинг асосий мақсадидир!
Офис манзили: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Феруза кўчаси, 4/9.
Мўлжал: Гинекология институти, «Феруза» кинотеатр.
Телефон:
+998(71) 260-00-95;
+998(98) 126-75-00;
+998(98) 126-75-10.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)